Foster + Partners архитектура агентлиги дунёдаги энг баланд — икки километр баландликдаги осмонўпар бинони қуриш бўйича кўп миллиард долларлик лойиҳа устида ишламоқда. Ар-Риёдда (Саудия Арабистони пойтахти) жойлаштириладиган бино ҳозирги рекордчи – БААдаги 828 метрлик Бурж Халифа осмонўпар биносидан икки баравар баланд бўлади.

Дунёдаги энг баланд бинони яратиш лойиҳаси аллақачон Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси (PIF) томонидан қўллаб-қувватланган.

Қизиғи шундаки, янги лойиҳа ҳатто Жидда шаҳри (Саудия Арабистони) яқинида қурилаётган 1000 метр баландликдаги Jeddah Towerʼдан ҳам ошиб кетади.