Нодирбек Абдусатторов Prague Mastersʼда муддатидан аввал ғалаба қозонди
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Prague Masters турнирида муддатидан аввал ғалаба қозонди. Гроссмейстер турнир якунланишига бир тур қолганида чемпионликни қўлга киритди. У 8 очкодан 6 очко тўплаган, таъқибчиларида эса 4,5 очкодан мавжуд.
У амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижэнни мағлуб этди. Шу тариқа, ўзбекистонлик шахматчи 2765,5 балл билан дунёнинг энг кучли шахматчиларининг онлайн рейтингида 4-ўринни эгаллади.
Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кучли 5 нафар шахматчиси қаторига киргани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг кучли 5 нафар шахматчиси қаторига киргани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.