Тошкентда иккита янги метро бекати очилади

O‘zbekiston

11 мартдан бошлаб иккита янги баланд метро бекати очилади: «Турон» ва «Қипчоқ». Тест жараёнлари якунлангани ҳақида пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Май ойи охиригача 32 та янги вагон олиб келиниши кутилмоқда.

Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа линиясининг янги «Турон» (13-бекати) ва «Қипчоқ» (14-бекати) бекати 11 мартдан йўловчилар учун очилади ва одатдаги жадвал асосида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу станциялар 2023 йил декабридан тест режимида ишламоқда. Метро, шунингдек, яқинда электр депосига 24 та метро вагонлари келтирилди.

«Бугун Тошкентга яна 12 та метро вагонлари етиб келди. Шунингдек, май ойи охиригача яна 20 та замонавий метро вагонларини олиб кириш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.