Оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон бокс рингига қайтмоқда, деб хабар беради РБК.
Маълумотларга кўра, 58 ёшли Тайсон 27 ёшли блогер Жейк Полга қарши жанг қилади. Жанг 20 июль куни Техасда (АҚШ) бўлиб ўтади.
Жанг Нетфлих орқали трансляция қилинади. Жанг ҳолати (профессионал ёки кўргазма) ҳозирча номаълум.
Майк Тайсон охирги марта 2020 йилда Рой Жонсга қарши кўргазмали ўйинда рингга чиққан эди.
Тайсон профессионал фаолиятини 2005 йилда якунлаган. Профессионал рингда 50 та ғалаба (44 тасини нокаут билан) қўлга киритган ва 6 тасида мағлубият аламини тотиб кўрган.
Майк Тайсон бокс рингига қайтди
58 ёшли оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон 27 ёшли блогерга қарши бокс рингига чиқади. Жанг 20 июль куни АҚШда бўлиб ўтади. Жанг Нетфлих орқали трансляция қилинади.