Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина ўзаро савдони ошириш учун Ислом саккизлиги (D-8) мамлакатларига умумий валюта жорий этишни таклиф қилди, деб хабар берди ТАСС.
У бу фикрни D-8 савдо вазирлари йиғилишида айтган. Унда томонлар иштирокчи давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 146 млрд доллардан 500 млрд долларга оширишга келишиб олди.
Ислом саккизлиги 1997 йилда ташкил этилган. Унга Бангладеш, Миср, Индонезия, Эрон, Малайзия, Нигерия, Покистон ва Туркия киради.
Мусулмон давлатларга ягона валюта жорий этиш таклиф қилинди
Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина «Катта саккизлик» ислом давлатларига умумий валюта жорий этишни таклиф қилди. Унга Бангладеш, Миср, Индонезия, Эрон, Малайзия, Нигерия, Покистон ва Туркия киради.