Элдиёр Тошматов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини ҳамда Тошкентдаги Вебстер университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида (ҳозирги Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. 2008 йилда ТИВда атташеликдан бошлаб Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчисигача бўлган йўлни босиб ўтди.
2017-2019 йилларда ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, унинг Котибияти раҳбари, кейинчалик ТИВнинг Ташкилий-назорат бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 2022 йилдан буён Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Котибиятига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Элдиёр Тошматов Женевада 2023 йил августидан буён мамлакатимизнинг БМТнинг Нью-Йоркдаги доимий ваколатхонасига раҳбарлик қилиб келаётган Улуғбек Лапасов ўрнига тайинланди.
Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили тайинланди
Элдиёр Тошматов Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили бўлди. Бунгача у Сенат раиси котибияти раҳбари лавозимида ишлаган.