Ўзбекистонда мева-сабзавотлар етиштириш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади
Шавкат Мирзиёев 5 март куни юқори рентабелли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришни рағбатлантириш чора-тадбирларини тасдиқлади. Аҳолига мева-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш бўйича тайёр иссиқхоналар, музлаткичли омборхоналар, шунингдек, цехларни ижарага бериш режалаштирилган.
Туманлар экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга ихтисослаштирилади. 2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш ва аҳолининг мазкур соҳада билим ва кўникмаларини ошириш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилади.
2024 йилда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатишни йўлга қўйиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади.
Ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар билан бир қаторда маҳсулот етиштириш билан боғлиқ лойиҳаларга, 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бундан мустасно, музлатгичли омборхона, тайёр ҳолда иссиқхона, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш цехлари аҳолига 12 ойга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.
Қарорга кўра, «Онлине-маҳалла» платформасининг «Аҳоли томорқаси» модулига томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хонадонда мавжуд иссиқхоналар ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар ҳар 6 ойда киритилади.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 4 фоизи банк маржаси) қуйидагича берилади:
Шунингдек, 2027 йил 1 январгача мотокултиваторлар, бир ўқли тракторлар ва минитракторларни олиб киришда божхона божининг ноль ставкалари белгиланади.

- чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, куркачилик ва паррандачилик, биогумус ишлаб чиқариш ва «дала дўконлари»ни қуриш учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга;
- боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, кўчма музлаткичларни ўрнатиш, артезиан қудуқларини қазиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга.