Нью-Йоркда хотинини пичоқлаган ўзбекистонлик эркак полициячилар томонидан отиб ўлдирилди
Нью-Йоркда полиция ўз хотинига пичоқ билан ҳужум қилган Ўзбекистон фуқаросини отиб ўлдирди. Қариндошларининг айтишича, эркак бир неча ҳафтадан бери руҳий касалликдан азият чеккан.
Воқеа 8 март куни содир бўлган. Эр-хотин қариндошлари ва дўстлари билан байрамни нишонлаш учун йиғилган, деб хабар бермоқда New York Post.
Қариндошларининг сўзларига кўра, 46 ёшли Ж.Н. бир неча ҳафта давомида руҳий касалликдан азият чеккан, у галлюцинацияларни бошдан кечирган, баъзан ўзи билан ўзи гаплашган.
Ҳодисадан сўнг етиб келган полиция эркакка пичоқни ташлашни буюрган, жавобни кутмасдан ўт очишган.
Жабрланувчи битта операцияни ўтказди, аммо яна бошқа операция керак бўлиши мумкин. Эр-хотиннинг 4 нафар фарзанди бор, уларнинг энг каттаси 23 ёшда.