Бу ҳақда 550 дан ортиқ ветеринар, тадқиқотчи ва табиатни муҳофаза қилувчи мутахассислар Франция президенти Эммануэл Макронга йўллаган мактубида маълум қилишди.

Қайд этилишича, экспертлар Европа Иттифоқини Осиё ва Жануби-Шарқий Европада қурбақалардан «ҳаддан ташқари эксплуатация»ни тўхтатишга чақирган.

«Биз Франция алоҳида масъулиятга эга ва бу масалада етакчи роль ўйнаши керак деб ҳисоблаймиз», — дея қўшимча қилган экспертлар.

Мактубда Франция ва Европа Иттифоқида яшовчи қурбақа популяциялари тижорат эксплуатациясидан ҳимоялангани таъкидланади. Бироқ Европа Иттифоқи ҳар йили 4 минг тоннадан ортиқ музлатилган қурбақа оёқларини импорт қилади — бу 80 дан 200 миллионгача амфибияларнинг пичоқ остига тушишини англатади. Экологик фаоллар Robin des Bois ва Pro Wildlife маълумотларига кўра, Францияда йилига 3 минг тонна қурбақа истеъмол қилинади.