Рим папаси Зеленскийга «оқ байроқ кўтариш»ни таклиф қилди: Украина фақат сариқ-кўк байроқ кўтарилади, деб жавоб қайтарди

Dunyo

Швейцариянинг RSI телерадиокомпаниясига берган интервьюсида Россия ва Украинани «вазият ёмонлашмасдан олдин музокара қилишга» чақирган Рим папаси Франциск танқид остига олинди.

Украина ҳеч қачон «оқ байроқни кўтармаслиги» маълум қилинди.
«Бизнинг байроғимиз сариқ ва кўк рангда. Бу биз яшаётган, ўладиган ва забт этадиган байроқдир. Биз ҳеч қачон бошқа байроқларни кўтармаймиз», — деб ёзди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ижтимоий тармоқларда.

Полша ташқи ишлар вазири Радек Сикорски нега Рим папаси Владимир Путинни Россия армиясини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун жасорат топишга чақирмаётганини сўради.

Украинанинг Ватикандаги элчиси Андрей Юраш понтификнинг изоҳларини Иккинчи жаҳон уруши пайтида Адолф Гитлер билан музокаралар тарафдори бўлганлар билан солиштирди. Кўплаб украиналиклар, жумладан, Украина юнон-католик черкови раҳбари ижтимоий тармоқларда понтификнинг баёнотини кескин танқид қилди.

Ўз интервьюсида «оқ байроқ» атамасини қўллаган журналистнинг саволига жавоб берар экан, папа шундай деди: «Менимча, вазиятни кўрган, халқни ўйлайдиган, жасоратга эга бўлган киши кучлироқдир. Бугун эса халқаро кучлар ёрдамида музокаралар олиб бориш мумкин. Музокаралар сўзи катта маънони англатади. Муваффақиятсизлигингизни, ишлар бесабаб кетаётганини кўрсангиз, музокаралар олиб бориш учун жасоратга эга бўлишингиз керак. Уят, лекин бу қанча ўлим билан тугайди?»

Кейинроқ Ватикан вакилининг аниқлик киритишича, Рим папаси Украинанинг тўғридан-тўғри таслим бўлиши ҳақида эмас, балки музокаралар йўли билан урушни тўхтатиш ҳақида гапирган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.