ССВ Рамазон ойида тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар берди

Layfstayl

Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўзадорларга Рамазон ойида ЖССТнинг овқатланиш бўйича тавсияларини эслатди.

Кечки овқатни ифторни хурмо ва бир стакан сув билан бошлаш тавсия этилади. Бу усул анъанавий ва энг соғлом ҳисобланади.

Хурмо тўйимли, толага бой ва инсон танасининг тўғри ишлашини таъминлайди ва овқатдан олдин сув тананинг суюқликка бўлган эҳтиёжини қондиришнинг ажойиб усули ҳисобланади.

Бироқ оғиздан очишдан кейин дарҳол кўп сув ичиш тавсия этилмайди. Бу сув заҳарланишига олиб келиши мумкин.

Организмни витаминлар ва бошқа фойдали моддалар билан таъминлаш учун ифторлик таомида организмни энергия ва тола билан таъминлайдиган кўп миқдорда сабзавот ва тўлиқ дон бўлиши керак.

Тандирда ёки қўрада пиширилган ёғсиз гўшт — терисиз товуқ ёки балиқни истеъмол қилиш фойдали бўлади. Бу танани протеин билан таъминлаш учун керак.

Ёғли ва қизариб пишган овқатлардан воз кечиш керак. Шунингдек, жуда ширин таомларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, уларни мавсумий мевалар билан алмаштириш яхшироқдир.

ЖССТ экспертлари ифторлик учун тахминий менюни тавсия қилади:

  • уйда тайёрланган сабзавотли шўрва;

  • сабзавотли ва кўкатлардан салат;

  • қийма гўшт қўшилган сабзавотли шарлар (тўлдирилган қалампир ёки дўлма);
    печда пиширилган товуқ;

  • Кўп сув, таъмга лимон ва ялпиз қўшилиши мумкин.


Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларига саҳарни ўтказиб юбормаслик тавсия қилинди. Бу таом сабзавот ва тўлиқ донли маҳсулотларни, шунингдек, оқсилга бой сут маҳсулотларини ўз ичига олиши керак.

Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари:

  • икки бўлак нон;

  • сабзавотли омлет ёки қайнатилган тухум;

  • янги сабзавотларни кесиш;

  • сариёг ъва зираворлар қўшилган творог ёки пишлоқ;

  • ўсимлик чойи;

  • сезиларли миқдорда сув.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.