The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Котик конференция кечки овқатида OpenAI бош директори Сэм Альтман ва бошқалар билан мумкин бўлган ҳамкорликни эслатиб ўтган ва бу ғояни ByteDance ижрочи раиси Чжан Имин билан муҳокама қилган.
Агар TikTok сотилса, илова юзлаб миллиард долларга баҳоланади.
Котик Activision компаниясини 30 йилдан ортиқ бошқарган. 2021 йилги даъво компанияни унинг раҳбарлиги остида жинсий зўравонлик ва гендер камситишларини тарғиб қилишда айблади. Кўп ўтмай, газета Котик йиллар давомида ходимларнинг нотўғри хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлганини маълум қилди, аммо бу маълумотни директорлар кенгашига ошкор қилмаган. Унинг ўзи ҳам таъқиб қилишда айбланган. Аcтивисион Близзард маълумотларни «чалғитувчи» деб атади. Шу билан бирга, компания ходимлари Котикнинг истеъфосини талаб қилишди, бироқ у 2023 йилда Activisionʼнинг Microsoft билан бирлашиши тугагунига қадар ўз лавозимини сақлаб қолди.
Котикнинг TikTokʼка қизиқиши АҚШ қонун чиқарувчилари ўтган ҳафта «Хорижий назорат остидаги иловаларга қарши мудофаа тўғрисида»ги қонунни тақдим этганидан кейин пайдо бўлди. Унга кўра, TikTokʼнинг Хитойдаги бош компанияси ByteDance иловани олти ой ичида сотиши керак, акс ҳолда у АҚШ иловалари дўконларида блокланади.
WSJ маълумотларига кўра, Альтманнинг келишувда иштирок этиши OpenAIʼдан сунъий интеллект моделларини тайёрлаш учун ТикТокъдан фойдаланиш имкониятини очиши мумкин.
Activision Blizzardʼнинг собиқ бош директори TikTokʼни сотиб олишни режалаштирмоқда
Ўтган йил охирида истеъфога чиққан Activision Blizzardʼнинг собиқ бош директори Бобби Котик TikTokʼни сотиб олишга қизиқмоқда.