Актриса ўтган йили ишлаб чиқарган Ателиер Жолие бренди ёзувчи ва рассом Сулейка Жауад учун либос яратди, деб
ёзади Vogue. Юлдуз турмуш ўртоғи Джон Батист билан қизил гиламдан юриб ўтди. Сулейка Жауад олтин ипакдан тикилган макси-кўйлак кийган, у рассом Чаз Гест томонидан чизилган тасвир билан безатилган.
«Мен Сулейка ижоди ва муҳаббатидан илҳомланган образ яратмоқчи эдим. У рассом, шунинг учун унинг либосини тувал сифатида ишлатиш тўғри бўлди», — деди Анджелина Джоли.
Кўйлакда Сулейка Жауад ва Джон Батист бирга ўйнаган «Америка симфонияси» фильмига ишора қилувчи оркестр тасвирланган.