Эрон фавқулодда вазиятлар хизмати хабар беришича, 463 нафар жабрланувчи тез ёрдам бригадалари томонидан тиббий муассасаларга ётқизилган. Бундан ташқари, ярадорлар орасида 189 киши оёқ-қўлидан айрилган, 1070 нафарининг кўзлари жароҳатланган, яна 981 нафари куйиш жароҳати олган. Воқеа жойида 110 кишига ёрдам кўрсатилди.
Куйишнинг асосий сабаби ёнғин устидан сакраш ва пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш, дейилади хабарда.
«Қизил чоршанба» деб ҳам аталадиган Чаҳаршанбе-Сури байрами 21 март куни нишонланадиган Янги йил – Наврўз арафасида нишонланади.