Мирзиёев Янги Ўзбекистон нафасини ҳис қилмаётган раҳбарларни ишдан олди
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида кузатилган вазиятни танқид қилди. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Жойлардаги ва республика даражасидаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани, пастга тушиб ишламагани, фақат йиғилиш ўтказиш билан чеклангани танқид қилинди.
Мисол учун, туманда 2 минг 400 та ишсиз бор, камбағаллик даражаси – 14 фоиз, маҳаллий буджет тушуми 27 миллиард сўм, харажати 67 миллиард сўм.
Шу боис, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ўрнига замонавий раҳбарлар қўйилди.
Бугунги йиғилиш 14 та ҳудуд, 208 та туман ва шаҳар ҳокимлари, уларни ўринбосарлари, банклар, «маҳалла еттилиги» учун сабоқ бўлиши таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари тумандаги муаммоларни санаб, уларнинг ечимларини белгилаб берди.