Ҳафта охирида об-ҳаво анча иссиқ бўлиши кутилмоқда

O‘zbekiston

Синоптиклар келаётган дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотлари билан бўлишди. Ҳароратнинг сезиларли даражада ошиши кутилмоқда, жанубда ҳаво +25 даражагача исийди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 17 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 18-19 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 мартда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ, 18 мартда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 15-20° илиқ; 19 мартда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 17-18 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 19 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 мартда 2-7° илиқ, 18-19 мартда 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 мартда 2-7° илиқ, 18-19 мартда 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 мартда 3-8° илиқ, 18-19 мартда 7-12° илиқ, кундузи 17 ва 19 мартда 20-25° илиқ, 18 мартда 18-23° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 мартда 0-5° илиқ, 18-19 мартда 3-8° илиқ, кундузи 17-18 мартда 13-18° илиқ, 19 мартда 15-20° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 17 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 18-19 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17 мартда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ, 18 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 19 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.