Ўрта вазнда (69,9 кг гача) WBA (Жаҳон бокс ассоциацияси) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов Тошкентга қайтиб келди. Ғолиб 14 март куни пойтахт аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
Учрашувда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сакен Пўлатов, спортчилар, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Президент ўзбекистонлик боксчига млрд сўмлик автомобиль совға қилди
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Спортчига президент совғаси — Chevrolet Tahoe автомобилининг калити топширилди.