Таъкидланишича, блогернинг ташрифи Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси ва Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Эронлик блогернинг Instagramʼда 1,9 миллион, TikTokʼда 600 минг, Facebookʼда 513 минг ва YouTubeʼда 108 минг обуначиси бор. Унинг видеосини TikTokʼда 67 миллион, Instagramʼда эса 14 миллион киши томоша қилган. Фуд-блогер ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида яшайди ва ишлайди.
Эронлик блогер мамлакатнинг гастрономик сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш ва ўзбек миллий таомларининг жозибадорлигини очиб беришга кўмаклашишга қарор қилган.
Ташриф давомида у байрам таомлари, жумладан, сумалак, сомса, Самарқанд нони, шўрва ва бошқа таомларни тайёрлаш жараёнларини суратга олишни режалаштирган.
Инфо-тур жорий йилнинг 19 мартига қадар давом этади. Ҳамид Сепиднам Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда миллий таомлар билан танишади.
Фуд-блогер Mr.Taster миллий таомлардан татиб кўриш учун Ўзбекистонга келди
Ижтимоий тармоқларда Mr.Taster номи билан танилган эронлик фуд-блогер Ҳамид Сепиднам миллий ошхонанинг жозибадорлиги ҳақида маълумот олиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.