ОКМК АҚШ ва Мексикага мис экспорт қилишни йўлга қўйди
Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2024 йилнинг дастлабки икки ойида қарийб 82 миллион долларлик мис маҳсулотларини экспорт қилди, бу таҳлилчилар прогнозидан 1,3 фоизга юқори. Ҳозирда компания ўз маҳсулотларини 20 дан ортиқ мамлакатларга, жумладан, АҚШ, Мексика ва Финляндия каби янги бозорларга экспорт қилмоқда.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь-февраль ҳолати бўйича 81 989 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3%га бажарилди.
Маълумотларга кўра, 2 ойда 7304 тонна мис маҳсулотлари, 4643 тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.
Маълумотларга кўра, 2 ойда 7304 тонна мис маҳсулотлари, 4643 тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.
«Комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймокда. Жумладан, 2023 йилда мис катанкаси ва мис купороси экспортида янги бозорлар – Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди.», — дейилади хабарда.