Тошкент ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида етакчилик қилди

O‘zbekiston

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида етакчи ўринни эгаллади.

Портал маълумотларига кўра, соат 10:00 да Тошкент ҳавосидаги майда дисперс PМ2,5 заррачаларининг концентрацияси 224 мкг/м3 ни ташкил қилган — бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ҳаво сифати ўртача кўрсаткичидан 44,8 баравар юқори.

Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 2-ўринга кўтарилди. Ҳозирги ҳолат ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати даражасидан 14,8 баравар юқори.

Эътибор беринг, PМ2,5 ҳаво ифлосланишининг энг хавфли кўрсаткичидир.

Эслатиб ўтамиз, 15 март, соат 13:00 ҳолатига кўра, Тошкент аллақачон рейтингда тушиб кетган ва 34-ўринни эгаллаб турибди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.