«Ўзимиз қила олмадик»: Apple Gemini ёки GPTʼни iPhoneʼга интеграция қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Apple ChatGPT ва бошқа моделлар билан рақобат қилиш учун ўзининг генератив AIʼни ишлаб чиқишда муаммога дуч келиши мумкин, шунинг учун компания Google ёки OpenAI маҳсулотларини ўз смартфонларига интеграция қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Apple Google билан Gemini AIʼни iPhoneʼга интеграция қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда ва Apple OpenAI билан GPT бўйича худди шундай мунозаралар олиб борди. Bloombergʼнинг таъкидлашича, ҳозирча томонлар потенциал ҳамкорликнинг асосий нуанслари тўғрисида қарор қабул қилишмаган ва бу ҳақда WWDC 2024 кўргазмасида ёзда эълон қилинади.
Манба Apple ўзининг сунъий интеллектини ишлаб чиқа олмаганини айтмайди, бироқ компаниянинг Google ва OpenAI билан музокаралари Купертино жамоасида бу гигантларнинг ишланмаларига муносиб ўхшашлик йўқлигини кўрсатиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Apple ҳозиргача ўзининг бўлажак iPhoneʼлари контекстида сунъий интеллект ҳақида деярли ҳеч нарса айтмаган ва бир қатор манбалар компания бу соҳани кеч эгаллаганлиги сабабли бозордан анча орқада қолгани ҳақида хабар берган эди.