ИИВ aхборот хизмати раҳбари 16 март куни Бухоро вилояти ички ишлар органларининг 2 нафар ходими наркотик моддалар савдоси билан шуғуллангани аниқланиб, ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноий иш билан қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Айни пайтда вазият юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бухорода икки нафар милиция ходими гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани учун қўлга олинди
Бухоро вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан наркотик моддалар савдоси билан шуғулланаётган икки фуқаро қўлга олинди, улардан бири жиноят қидирув бўлими бошлиғи, иккинчиси эса жиноят қидирув бўлимининг катта тезкор ходими бўлиб чиқди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.