Наврўз байрами Тошкент шаҳрининг барча туманларида нишонланади — манзиллар

Layfstayl

18 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Наврўз байрами нишонланадиган жойлар рўйхатини тақдим этди. Қайд этилишича, байрам пойтахтимизнинг барча туманларида ўтказилади.

Асосий байрам тадбирлари «Янги Ўзбекистон» ва «Наврўз» истироҳат боғларида бўлиб ўтади.



Байрам тадбирлари пойтахтнинг барча туманларида қуйидаги манзилларда ўтказилади:

  • Бектемир тумани: Coca-Cola Garden 19 март;

  • Учтепа тумани: «Эко Парк Сеул» 19 март;

  • Шайхонтохур тумани: Tashkent City боғи 19-23 март кунлари;

  • Юнусобод тумани: «Ўзекспомарказ» ҳудуди 20 март;

  • Миробод тумани: Фурқат маданият ва истироҳат боғи 21-24 март;

  • Мирзо Улуғбек тумани: Марказий маданият ва истироҳат боғи (собиқ Телман боғи) 21-24 март;

  • Сергели тумани: Марказий майдон (мўлжал: Сергели тумани ҳокимлиги) 21 март;

  • Олмазор тумани: Ёшлик шаҳарчаси, Беруний майдони 21 март;

  • Яккасарой тумани: Seul Moon ва Next кўнгилочар марказлари 21-24 март;

  • Янгиҳаёт тумани: «Ташкент Индекс» савдо мажмуаси 21-24 март;

  • Яшнобод тумани: Ашхобод истироҳат боғи 21-24 март кунлари;

  • Чилонзор тумани: Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи 21-24 март.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.