Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Мурожаатда қайд этилишича, сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлгани таъкидланади.
Шавкат Мирзиёев Путинга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат фаолиятида улкан муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.
Россия Федерациясида президентлик сайловларида овоз бериш 15-17 март кунлари бўлиб ўтди. 2000 йилдан бери президентлик қилиб келаётган Владимир Путин бешинчи муддатга қайта сайланди.
БЖФМ экзитпол натижаларига кўра, ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатган В.Путин Россия Федерацияси президентлигига сайловларда 87 фоиз овоз тўплаган. Қолган номзодлар қуйидаги натижаларни кўрсатди: Н. Харитонов (Россия Коммунистик партияси) – 4,6%, В. Даванков («Янги одамлар») – 4,2%, Слуцкий (ЛДПР) – 3,0%.
Мирзиёев Путинни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. Сайловчиларнинг юқори иштироки ва овоз бериш натижалари аҳолининг амалдаги президентнинг сиёсий йўналиши ва ислоҳотлар дастурига сўзсиз ишончи ва кучли қўллаб-қувватланишини яна бир бор яққол намоён этди.