BYD Ўзбекистон ҳукуматидан электромобиллар импортини чеклашни талаб қилди
«Ўзавтосаноат» билан биргаликда гибрид ва электромобилларни йиғишни бошлаган BYD Ўзбекистон ҳукуматидан «маҳаллий иқлим ва йўл шароитига мос келмайдиган» электромобиллар импортини чеклашни талаб қилди.
BYD Ўзбекистон ҳукуматидан электр транспорт воситаларини «тартибсиз» олиб киришни чеклашни талаб қилди, дейилади президентнинг 18 мартдаги қарорида.
Ҳужжатда хусусий тадбиркорлар ва бошқа норасмий дилерлар томонидан ноқонуний олиб кирилган электромобиллар маҳаллий иқлим ва йўл шароитига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга эмаслиги қайд этилган.
Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари ҳамда «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятига 1 июлгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига электр ва гибрид автомобиллар импортини тартибга солиш бўйича инвестор талабини амалга оширишга қаратилган таклифлар киритиш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 29 декабрда BYD «Ўзавтосаноат» билан биргаликда Ўзбекистонда гибрид ва электромобилларни йиғишни йўлга қўйган эди.
Ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичида компания 50 минг донагача электр ва гибрид электромобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Компания 1000 тагача янги иш ўринлари яратиш, 160 миллион инвестиция, жумладан, 60 миллион тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш масъулиятини ўз зиммасига олди.
Инвестиция лойиҳасининг кейинги босқичларида электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донага етказилади.