Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, Кўкдала туманидаги хусусий корхоналардан бирининг раҳбари тўрт нафар фуқародан фирибгарлик йўли билан қарийб 460 млн сўм пул олгани аниқланган.
Ушбу маблағлар кўп қаватли уйдан квартира сотиб олиш учун дастлабки тўлов учун мўлжалланган, аммо хонадонлар ҳужжатлари расмийлаштирилмаган.
Шу каби, Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «К.С.» МЧЖ раҳбари М.А. фуқароларга ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖ томонидан шартнома асосида мижозларга осон ва қисқа муддатларда автомашиналарни етказиб бераётганлигини айтиб, 3 нафар фуқарога 2 ой муддатда Tracker, Cobalt ва Damas русумли автотранспорт воситаларини олиб бериши эвазига уларнинг жами 464 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Қашқадарёнинг икки туманида ширкат раҳбарлари фуқароларнинг қарийб млрд сўм пулларини қўлга киритди
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала ва Китоб туманларида ширкат раҳбарлари томонидан фирибгарлик йўли билан фуқаролардан уй-жой учун 920 млн сўмдан ортиқ маблағ олгани аниқланди.