Жаҳон чемпионати саралаш босқичи: Ўзбекистонлик футболчилар Гонконгни мағлуб этди

O‘zbekiston

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаш баҳсида Гонконгни мағлуб этди. Голларга Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматов муаллифлик қилди.

21 март куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2026 иккинчи саралаш босқичи 3-тури доирасидаги сафарда Гонконгни мағлуб этди.

Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Элдор Шомуродов ҳимоячиларни четлаб ўтиб, рақиб дарвозасига тўп киритиб, ўйинда ҳисобни очди.

65-дақиқада яна бир ўзбекистонлик футболчи гол уришга муваффақ бўлди: Рустам Ашурматов узатмани боши билан дарвозага йўллаб, учрашувдаги иккинчи голни киритди.

«E» гуруҳи учрашуви 2:0 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.



Кейинги турда Ўзбекистон яна Гонконгга қарши баҳс олиб боради, ўйин 26 март куни бўлиб ўтади.

Квартетда Ўзбекистон терма жамоаси (7 очко) пешқадамлик қилмоқда, Гонконг жамоаси (1) тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.