Рақобатни ривожлантириш қўмитаси UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларини мансабдор шахснинг ўғлига сотиш бўйича келишувни текширади
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларини Petroleum Technology Group компаниясига сотилишини кўриб чиқади. Аввалроқ компания Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловга тегишли экани хабар қилинганди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини хусусийлаштириш бўйича келишувни ўрганишга киришди, деди қўмита раҳбари ўринбосари Фаррух Карабаев.
Қайд этилишича, агар инвестор Petroleum Technology Group томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган тақдирда, қўмита унга нисбатан чора кўради.
Карабаев Давлат активларини бошқариш агентлигига мурожаат қилишни тавсия қилди, аммо ҳозирча Давактив тегишли масала юзасидан изоҳ бермаган. Агентлик келишув бўйича хулосани ўрганиш тугагандан сўнг эълон қилишга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ ташқи ишлар вазири, айни пайтда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комилов бошқарувидаги Petroleum Technology Group компанияси UNG ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи, шунингдек, Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи эгалигини қўлга киритган.