Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида адлия вазири маслаҳатчиси Шахноза Соатова тез ёрдам фельдшери университетда ўқитувчи бўлиб ишлаётган ва ўғлини ёлғиз тарбиялаётган дугонасини зўрлаганини айтган эди.
Унинг сўзларига кўра, жабрланувчи ўзини ёмон ҳис қилгани учун тез ёрдам чақирган. Тез тиббий ёрдам шифокори аёлнинг ночорлигидан фойдаланиб, «номақбул ҳаракатларга қўл уриб, қўли билан зўрлаган». «У бошқа ишларни қилмоқчи бўлди, бироқ аёл бор кучи билан қаршилик кўрсатишга уринди, шундан сўнг у чиқиб кетди», — дея дугонасининг сўзларини келтиради Соатова.
Шунингдек, у туман милиция ходими ва суд-тиббий экспертизани бепарволикда айблади.
Адлия вазири маслаҳатчисининг шифокорга туҳмат қилиши интернетда турлича муносабат билдирилди.
«Шахноза Соатова қўпол хато ва туҳматга йўл қўйгани, давлат органи, айниқса, адолат ва қонунийликни таъминловчи вазирлик мансабдор шахси бўлгани учун қонун доирасида қаттиқ жазоланиши керак. Унинг фаолиятини зудлик билан тўхтатиш керак», — деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.
«Адлия вазири маслаҳатчисининг шов-шувли ва провокацион пости билан бегуноҳ одамни оғир жиноятда айблаш, ҳаётини заҳарлаш мумкин. Қанчадан-қанча давлат идоралари шу ёлғон сабаб билан таъқибга учради. Қолаверса, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамияти обрўсига путур етказилди, уни асоссиз равишда шарманда қилишга уриниш бўлди, десак муболаға бўлмайди», — таъкидлади фойдаланувчилар.