«Крокус Сити Холл»даги теракт: Ҳозиргача нималар маълум?

Dunyo

Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида номаълум шахслар ўт очди. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва ярадорлар бор.

Москва вилоятидаги «Пикник» гуруҳининг концерти бўлиб ўтаётган «Крокус Сити Холл» концерт залида номаълум шахслар ўт очди.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва ярадорлар бор.

Отишма очилгандан сўнг «Крокус Сити Холл»да портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» тезкор хизматларга таяниб.



Ҳуқуқ-тартибот идораларидан нима содир бўлгани ва қурбонлар бўлиши мумкинлиги ҳақида расмий маълумот йўқ. Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, воқеа жойига Москва СОБР ва ОМОН, шунингдек, ўт ўчирувчилар борган.

База Telegram-канали манбаларга таяниб ёзишича, отишма оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 35 киши жароҳатланган.

«РИА Новости» ҳужум гувоҳи бўлган ўз мухбирига таяниб, «ярадорлар борлиги аниқ», деб хабар бермоқда.

Агентлик хабарига кўра, камуфляж кийимидаги уч киши автоматлардан ўқ узишни бошлаган ва концерт залидаги расталарга бостириб кирган.

Шундан сўнг агентлик мухбирининг сўзларига кўра, ҳужумчилар граната ёки ўт очувчи бомба улоқтирган, бу эса ёнғинни бошлаган, унинг видеолари аллақачон ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

«Залда бўлган одамлар отишмадан қутулиш учун полга ётишди, у эрда 15-20 дақиқа ётишди, шундан сўнг улар судралиб чиқа бошладилар. Кўпчилик ташқарига чиқишга муваффақ бўлди», — дея хабар беради «РИА Новости».

База хабарига кўра, ёнғин туфайли 100 дан ортиқ одам «Крокус Сити Холл» биносида қолиб кетган.

«112» Telegram-каналининг манбасига таяниб хабар беришича, 40 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Mavzuga oid materiallar