Индонезияда янги президент сайланди
Индонезияда президентлик сайловларида овозларни санаш жараёни якунланди. Овоз бериш натижаларига кўра, мудофаа вазири Прабово Субианто давлат раҳбари сифатида тан олинган.
Trend нашрининг хабар беришича, Субианто 58,6 фоиз овоз олган. Бу кўрсаткич номзоднинг биринчи босқичда ғалаба қозониши учун етарли бўлган.
Умумий сайловлар 14 февраль куни бўлиб ўтди. Овозларни санаш ва натижаларни эълон қилиш учун 35 кун керак бўлди.
Мамлакат конституциясида давлат раҳбари беш йил муддатга сайланиши, президентнинг ваколатлари эса икки муддат билан чекланиши белгиланган.