Самарқандда аёл эгизак чақалоқларини подъездда қолдириб, ғойиб бўлди

O‘zbekiston

Самарқанд вилояти Қорасув массивида янги туғилган эгизаклар кўп қаватли уйнинг кираверишида қолдириб кетилди. Маҳаллий ҳамшира сумкадаги чақалоқларни кўриб, уларга биринчи ёрдам кўрсатган. Аёлнинг бу хатти-ҳаракати видеокузатув камераси томонидан ёзиб олинган. Аёл шарфга ўраниб, ўзини яширган, шу сабабли унинг шахсини аниқлаш иложи бўлмаган.

Бу ҳақда «Замон» ахборий дастурида хабар берилди.
«Аввало, болаларнинг аҳволини текшириб, амбулаторияга олиб бордик, юрак уришини текширдик. Иккала эгизак ҳам соғ-саломат... Милиция ходимлари етиб келиб, вазиятни тартибга солишди. Бизнингча, болаларнинг онаси шу ҳудудда истиқомат қилади ва у бу ерда поликлиника борлигини билиши мумкин», — дейди хусусий клиника раҳбари Бахриддин Дониёров.

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари Дилшод Раҳмоновнинг айтишича, ҳозирда эгизакларнинг аҳволи яхши, улар тўлиқ назорат ва парваришда. Болаларни ташлаб кетган аёлнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.