Шавкат Мирзиёев теракт муносабати билан Путинга таъзия билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида содир бўлган, ўнлаб одамларнинг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган фалокатли ҳодиса муносабати билан Россия президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабар беришича, мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни кечқурун Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида номаълум шахслар одамларга қарата ўт очди. ФСБнинг дастлабки маълумотларига кўра, 40 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.
Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг маълум қилишича, мавжуд маълумотларга кўра, терактда ўзбекистонлик фуқаролар қурбон бўлмаган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу борада баёнот бериб, «Крокус Сити» савдо марказида содир этилган терактни кескин қоралаган.
«Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.