Business Insider: ChatGPT 5 аллақачон «тор доирада» синовдан ўтказилмоқда — мижозлар мамнун
OpenAI баъзи корпоратив мижозлар билан GPT-5ʼни синовдан ўтказа бошлади. Янги тил модели 2024 йилнинг ёзида тақдим этилиши кутилмоқда.
Сунъий интеллект технологиясини ишлаб чиқувчи OpenAI янги тил модели GPT-5ʼни синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Business Insiderʼга манбалар маълум қилди.
Компания чекланган миқдордаги корпоратив мижозларга GPT-5ʼга кириш ҳуқуқини берди. Улардан баъзилари аллақачон ҳайратда қолган ва янги модель олдингисига қараганда вазифаларни сезиларли даражада яхши бажаришини маълум қилишган.
Бошқа бир манбанинг айтишича, баъзи корпоратив мижозлар аллақачон ChatGPTʼнинг GPT-5ʼга асосланган демо версияларига кириш ҳуқуқига эга. Синовларда иштирок этаётган компаниялар вакиллари анонимлик шарти билан маълумотни тасдиқлашди.
GPT-5ʼни синовдан ўтказган бир бош директорнинг сўзларига кўра, у аввалги версияга қараганда «сезиларли даражада яхши» бўлган. Моделнинг имкониятлари унинг компанияси билан боғлиқ «сценарийлар ва маълумотлар» ёрдамида намойиш этилди.
OpenAI 2024 йилнинг ёзида GPT-5ʼни тақдим этиши кутилмоқда. Компаниянинг ўзи янги маҳсулотни эълон қилиш санасини белгиламаган.