Отабек Умаров «Крокус Сити Холл»даги терактни қоралади
Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров Россиядаги «Крокус Сити» савдо марказида юз берган терактга изоҳ берди.
Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари, Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаров ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида «Крокус Сити Холл» концерт залида юз берган терактга муносабатини билдирди.
Ўз фикрларини давом эттирар экан, Умаров зўравонлик ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишини кескин қоралаши, яъни бу шафқатсиз жиноятни қоралаши ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишини бутунлай рад этишини таъкидлади.
«Россия халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган ваҳший теракт қурбонларига чуқур ҳамдардлик билдираман», — деб ёзади у.
Ўз фикрларини давом эттирар экан, Умаров зўравонлик ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишини кескин қоралаши, яъни бу шафқатсиз жиноятни қоралаши ва терроризмнинг ҳар қандай кўринишини бутунлай рад этишини таъкидлади.
«Шафқатсизлик ва инсониятга қарши жиноятларга тўла бундай хатти-ҳаракатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди ва бутун дунё ҳамжамиятининг сўзсиз қоралашига лойиқдир. Биз ушбу фожиадан жабрланган барчага чуқур ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлашимизни билдирамиз. Сиз учун дуо қиламиз ва бу оғир синовни енгиб ўтиш учун Қодир Аллоҳ сизга куч-ғайрат беришига чин дилдан умид қиламиз», — дея хулоса қилди Умаров.