Кўрсатув маълумотларига кўра, йўловчи автобуси аёлнинг устидан босиб ўтган, у оғир аҳволда касалхонага етказилган.
«Жабрланувчи автобусдан тушаётганда қоқилиб кетиб, йиқилган. Оқибатда аёлнинг оёғи автомобиль ғилдираклари остида қолган», — дейилади хабарда.
Аёл тез ёрдам машинасида реанимация бўлимига ётқизилган ва у ерда шифокорлар икки соатлик операция ўтказган.
Шифокорларнинг фикрича, жароҳат жиддий бўлган. Жабрланувчининг оёғи йиртилиб, эзилган.
Шу сабабдан аъзони ампутация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.