«Крокус»даги теракт вақтида ўзбекистонлик йигит 100 дан ортиқ одамни қутқариб қолди
Ўзбекистон фуқароси Комил Несибов «Крокус»да официант бўлиб ишлаган. Навбат алмашаётган пайтда у ва ҳамкасблари ўқ овозини эшитган ҳамда савдо марказидан қочишга қарор қилган. Бироқ Комил одамларга ёрдам бериш учун ортга қайтиб келган.
Фожиа юз берган куни «Крокус Сити Холл»да официант бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси Комил Несибов 100 дан ортиқ одамни бинодан олиб чиқишга муваффақ бўлди.
[video width="600" height="600" mp4="https://vzglyad.uz/wp-content/uploads/2024/03/video_2024-03-25_12-16-49.mp4"][/video]
Комилнинг ОАВга маълум қилишича, унинг сменаси тахминан соат 19:55 да якунланган. У дўсти билан ташқарига чиққан ва қаттиқ портлашларни эшитган. Йигитлар қўрқиб кетиб, энг яқин бинога югуриб борган. Аммо кейин улар қайтишга қарор қилган. Комил ўқдан яраланган бир неча кишини йўл четига судраб чиқариб, машинани тўхтатиб, оқсоқланган аёлни унга ўтқазиб юборган, шунингдек, концертга кеч қолганларни бинога киритмаган.
Кейин йигит бинонинг ўзида эшикларни бузиб, одамларга қаерга қочиш кераклигини кўрсатди. Ҳаммаёқ тутун ичида бўлганида, пастки қаватдаги коридорлардан бирида 80 га яқин одамни кўриб қолиб, уларга ташқарига чиқишга ёрдам берган.
Комил бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига хабар берган, шундан сўнг унинг ўзи қаттиқ тутундан бўғилиб, бинодан олиб чиқилган. Яхшиямки, қиз топилди, Комил кейинроқ қутқарувчилар орқали телефонни эгасига топширди.
Охирги маълумотларга кўра, «Крокус Сити Холл»даги теракт оқибатида 137 киши ҳалок бўлган, 150 га яқин одам жароҳатланган.

«Одамларни қидириб югуриб юрганимда, полда чироқ ёқилган смартфонга дуч келдим ва йўлни ёритиш учун уни олдим. Телефон жиринглади — Камилла исми ёзилган эди, бир қиз трубкага баланд овоз билан қичқирди ва уни қутқаришни сўради. У қўрқиб кетганди, атрофдаги ҳамма нарса ёнаётганини ва ўзи иккинчи қаватдаги майдонда эканини айтди», — деди у.