NUWA Robotics компанияси Ўзбекистонда офис очади

Texno

Хитойнинг робот ишлаб чиқарувчи NUWA Robotics компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиши ҳақида IT Parkʼка хабар берди. Компания сунъий интеллект, дастурий ва аппарат таъминотларини яратиш, роботлар ишлаб чиқариш ва уларнинг UX-дизайнига ихтисослашган.

Хитойнинг робот ишлаб чиқарувчи NUWA Robotics компанияси Ўзбекистонда ўз офисини очади, деб хабар берди IT Park матбуот хизмати.

Бу борадаги меморандумни компания директори Ҳунг Жуи-Жен ва технокластер ижрочи директори Абдулаҳад Қўчқоров имзолади. Томонлар, шунингдек, ахборот технологиялари ва робототехника соҳаларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш ниятида. Хитой компанияси IT Park резиденти мақомини олишни режалаштирмоқда.

NUWA Robotics компаниясига 2016 йилда Хитойда асос солинган бўлиб, инсон билан ўзаро чуқур алоқада бўлишга қодир роботларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Компания сунъий интеллект, дастурий ва аппарат таъминотларини яратиш, роботлар ишлаб чиқариш ва уларнинг UX-дизайнига ихтисослашган.

Ҳозирда NUWA Robotics компанияси Тайван, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатларда ўз офисларига эга. АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва шу каби 10 дан ортиқ мамлакатлардаги корхоналар мазкур компаниянинг мижозлари ҳисобланади. Компания аллақачон бутун дунё бўйлаб йигирма мингдан зиёд роботларни фойдаланишга топширди. Шунингдек, уларнинг маҳсулотлари эса мингдан ортиқ оилалар ва таълим муассасалари томонидан қўлланилади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.