Ишга қабул қилиш Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан тузилган шартномаларга мувофиқ ташкил этилади. Иш берувчилар техник, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари вакилларига қизиқиш билдирмоқда.
Бўш иш ўринлари қаторига қуйидагилар киради: дурадгор, пайвандчи, электрик, сантехник, бетончи, ойначи, том ёпувчи, пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи, ўрмон хўжалиги ишчиси ва бошқалар.
Номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагилар:
- 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши;
- инглиз тили, француз тили ёки испан тилларидан бирини билиш;
- қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом;
- хорижга чиқиш паспорти нусхаси.
Иш ҳақи, ишга қараб, соатига 12,5 доллардан 30 долларгача бўлади. Инглиз, француз ёки испан тилларини билиш талаб қилинади.
Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.
Рўйхатдан ўтиш Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг веб-сайтида ушбу ҳавола бўйича амалга оширилади. Ариза топшириш вақти тугаши 29 март соат 18:00.