Neuralink нейрочипи имплантация қилинган бемор фикр кучидан фойдаланган ҳолда Х ижтимоий тармоғида пост ёзди. Бу ҳақда «Хайтек» хабар бермоқда.

«Twitter мени бот деб ўйлагани учун мени блоклади, аммо Х ва Илон Маск мени қайта тиклади, чунки мен шундайман», — деб ёзган шол Ноланд Арбо.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Арбо январь ойида Неуралинк нейрочипи имплантация қилинган биринчи одам бўлди. Телепатия қурилмаси мия сигналларини ахборотга айлантиради ва Блуэтоотҳ ёрдамида компьютерга узатади.