Xiaomi SU7 электромобили сотуви бошланганидан кейин 27 дақиқа ичида 50 мингта буюртма олди
Xiaomi 28 март куни Хитойда ўзининг биринчи электромобили — SU7 сотувини бошлади. Компания савдо бошланганидан кейин 27 дақиқа ичида автомобиль учун 50 мингта олдиндан буюртма олди.
Электромобилнинг асосий версияси 215,9 минг юань (тахминан 30 минг доллар) туради. Pro модели — 245,9 минг юань (34 минг доллар), Max — 299,9 минг (41 минг доллар). Автомобиль тўққизта рангда мавжуд: кўк, кулранг ва яшил асосий ранглар, қолганлари учун қўшимча пул тўлаш керак.
SU7 Хитойда нархи мос равишда 698,9 минг юань (97,5 минг доллар) ва 898 минг юандан (тахминан 125 минг доллар) бошланадиган Tesla Model S ва Porsche Taycan Turbo электрокарлари билан рақобатлашиши кутилмоқда.
Расмий эълондан сўнг Xiaomi SU7 иккита версияда чиқарилиши маълум бўлди: SU7 ва SU7 Мах. Асосий орқа ғилдиракли SU7 моделида Xiaomi компаниясининг максимал қуввати 220 кВт бўлган V6 двигатели ўрнатилган. Автомобиль 5,28 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади. SU7 668 км масофани таъминловчи 73,6 кВт/соат қувватга эга CATL Qilin аккумулятори билан жиҳозланган.
Тўлиқ приводли версия — SU7 Мах CATL компаниясининг 101 кВт / соат қувватга эга Qilin аккумулятори билан жиҳозланган бўлиб, бир марта қувватлангач, максимал 800 км масофани босиб ўтади. Автомобиль 475 кВт қувватга эга бўлиб, 265 км/соат максимал тезлик билан 2,78 сонияда 100 км/соат тезликка эришади.