Қайси вилоятда палов энг арзон нархда?
Статистика агентлиги энг қиммат ва арзон палов қаерда тайёрланишини маълум қилди. Маълумотлар жорий йилнинг март ойида тўпланган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, энг қиммат палов Тошкентда тайёрланади. Пойтахтда паловнинг ўртача нархи тахминан 30 200 сўмни ташкил қилади.
Энг арзон палов Наманган вилоятида тайёрланади. Бу ерда бир порция палов нархи 19 900 сўмга етади.
Шуни таъкидлаш керакки, кўрсатилган нархлар ўртача қиймат ҳисобланади.
Энг арзон палов Наманган вилоятида тайёрланади. Бу ерда бир порция палов нархи 19 900 сўмга етади.
- Қорақалпоғистон Республикаси – 24 300 сўм;
- Андижон вилояти – 24 400 сўм;
- Бухоро вилояти – 28 600 сўм;
- Жиззах вилояти –25 600 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 27 700 сўм;
- Навоий вилояти – 24 200 сўм;
- Наманган вилояти – 19 900 сўм;
- Самарқанд вилояти – 27 000 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм;
- Сирдарё вилояти – 23 000 сўм;
- Тошкент вилояти – 25 000 сўм;
- Фарғона вилояти – 21 600 сўм;
- Хоразм вилояти – 27 200 сўм;
- Тошкент шаҳри – 30 200 сўм.
Шуни таъкидлаш керакки, кўрсатилган нархлар ўртача қиймат ҳисобланади.