31 март куни Тошкентда учта автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ соат 22:45 да Чилонзор тумани Сеулская кўчасида иккита Cobalt ва Nexia-3 автомобиллари иштирокида содир бўлган.
Оқибатда Cobaltʼнинг 22 ёшли ҳайдовчиси ва Nexia-3 автомашинасининг 30 ёшли ҳайдовчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.