Энергетик ичимликлар қанчалик хавфли ва уларни соғлиққа зарар етказмаган ҳолда истеъмол қилиш мумкинми?

Layfstayl

Энергетик ичимликлар инсон организмига тезликда зарар етказадиган маҳсулотдир. Шунга қарамай, уларнинг истеъмоли бутун дунё бўйлаб ўсиб бормоқда. Бундай ичимликлар ўсмирлар томонидан орасида кенг тарқалган ва аслида улар учун ўта хавфли ҳисобланади. Келинг, энергитик ичимликлар таркибида нималар борлигини ва уларга қарши қандай курашишни билиб оламиз.

Энергетик ичимликлар — бу одамни қувватлантириш ва унинг жисмоний ёки ақлий фаолиятини ошириш учун мўлжалланган ичимликлар. Улар асаб тизимининг вақтинчалик кучайишига ва қўзғалишига олиб келади. Энергетик ичимликлар суиистеъмол қилинганда жуда хавфли бўлиши мумкин. Кофеиннинг катта дозалари жиддий юрак муаммоларига олиб келади ва унинг карбонат ангидрид ва шакар билан бирикмаси ошқозон ва жигар учун хавфлидир. Энергетик ичимликларни камдан-кам истеъмол қилиш ҳам аритмия хуружига ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бу, айниқса, юрак-қон томир тизими касалликларига мойил бўлган одамлар учун зарарлидир.

Кофеиннинг юқори дозаси билан бойитилган ширин газланган ичимлик кўринишидаги энергетик ичимликлар 1962 йилда Японияда пайдо бўлган. Улар дастлаб 1950 йилларда тақиқланган амфетамин — мамлакатда жуда машҳур психостимулятор дори ўрнини босиш учун яратилган. 1980 йилларда энергетик ичимликлар юқори самарадорликда ишлайдиган япон раҳбарлари учун машҳур ичимликка айланди, улар ишлаш ва мартаба кўтарилиши учун қўшимча рағбатлантиришга муҳтож эди.

1980 йилларнинг бошларида бундай ичимликлар АҚШ ва Европага тарқалди. Шуни таъкидлаш керакки, содага кофеин қўшиш Ғарбда узоқ вақт олдин ихтиро қилинган, аммо Coca-Cola ва унинг аналогларида у жуда оз — одатдаги япон энергетик ичимликларига қараганда бир неча баравар кам эди.

Кофеин


Энергетик ичимликлар таркибида асаб тизимининг стимулятори ролини ўйнайдиган кофеин бўлиши керак.

Кофеин энг кенг тарқалган психоактив моддадир. Дунё аҳолисининг аксар қисми уни болалигидан чой, қаҳва, шоколад, мате, какао, шунингдек, кўплаб алкоголсиз ичимликлар шаклида доимий равишда истеъмол қилади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.