Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Маълумотларга кўра, 2024 йил 31 март куни Қува тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига Тошлоқ туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган, 28 ҳафталик ҳомиладор аёл эрта туғилиш хавфи остида келган.
Маълум бўлишича, фуқаро ҳомиладорлиги билан Тошлоқ туманидаги диспансерда ҳисобга олинмаган ва уни яширган. Туғуруқ 2024 йил 1 апрель куни соат 08:45 да амалга оширилган. Шу куни соат 17:00 да эса чақалоқнинг аҳволи оғирлашиб, унда биологик ўлим ҳолати кузатилган.
Ижтимоий тармоқларда қиз болани сумкага солиб, ҳожатхонада полга ташлаб кетгани ҳақида хабар берилган.
Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вазият назоратга олиниб, мавжуд вазиятга ойдинлик киритиш учун тегишли ишчи гуруҳ Фарғона вилоятига юборилган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам ушбу ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда. Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Фарғонада 19 ёшли қиз фарзанд дунёга келтириб, уни ҳожатхона полига ташлаб кетди: бола вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Қува туман тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимида янги туғилган чақалоқни полисинтетик қопга солиб, полга ташлаб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни ўрганмоқда.