Рамазон ҳайити вақтида жамоат транспорти бир неча соат бепул ишлайди

O‘zbekiston

10 апрель куни метро ва автобуслар соат 4:00 дан 10:00 гача йўловчиларни бепул ташийди.

10 апрелдан метро ва автобуслар вақтинча йўловчиларни бепул ташийди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабарида айтилади.

Аҳолига қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 10 апрель — Рамазон ҳайити куни Тошкент шаҳар жамоат транспортида (автобус ва метро) йўловчилар ташиш соат 04:00 дан бошлаб 10:00 га қадар бепул бўлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.