Бу ҳақда «Ҳунарманд» уюшмаси бошқарма бошлиғи Жамшид Тиляков АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар 5 турда туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб ажратилади:
Биринчи «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ажратилади.
Бунда ҳар ойда:
1–3-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача, (680 000 сўм),
4-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача (1 360 000 сўм),
5-тоифа туман (шаҳар)лар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 700 000 сўм).
Бешинчи Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача ,(13 600 000) миқдорда субсидия ажратилади.