Жорий йилнинг биринчи чорагида Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) томонидан 129,8 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди, дейилади комбинат ҳисоботида.
Жами 2024 йилнинг биринчи чорагида завод томонидан 11,3 минг тонна мис маҳсулотлари ва 7,1 минг тонна рух маҳсулотлари экспорт қилинди.
«Рений, кадмий, мис купороси, палладий кукуни, молибден маҳсулотлари, қўрғошин концентрати каби маҳсулотлар экспортида ҳам прогнозлар бажарилиши таъминланган», — дейилади хабарда.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан етказиб бериш 25% дан кўпроққа камайди. 2023 йилда компания хорижга 947,5 млн долларлик маҳсулот етказиб берган бўлса, шу билан бирга, экспорт ҳажми йил давомида қарийб учдан бирига қисқарди.