2023 йил баҳорида икки ёшли Сулаймон Раҳимовга иккинчи турдаги орқа мия мушаклари атрофияси (СМА) ташхиси қўйилган эди. Шундан сўнг бутун Тожикистон аҳолиси, бир қанча жамғармалар ва қўшни давлатлар вакиллари тожикистонлик болакай учун тахминан 2,1 млн долларлик дори сотиб олишга киришди.
Барча саъй-ҳаракатлар натижасида ушбу қиммат дори мамлакатга 8 апрель куни етиб келди.
Боланинг ота-онаси ижтимоий тармоқда хушхабарни баҳам кўришди ва дори аллақачон қўлида эканини ёзишди.
«Кутиш узоқ ва қийин эди, лекин ҳамма қийинчиликка қарамай, биз кутдик ва энди биз нафас олишимиз ва бахтдан йиғлашимиз мумкин, чунки биз, ҳаммамиз биргаликда ғалабага эришдик!
Ҳозир бошдан кечираётганимизни сўз билан таърифлаш қийин! Аммо биз бу кун учун жуда хурсандмиз ва миннатдормиз
Бутун вақт давомида бизга ёрдам берган ва қўллаб-қувватлаган барчага катта раҳмат… Фарзандимизга имконият туҳфа қилгани учун барчага раҳмат, Аллоҳ таоло сиздан рози бўлсин», — деди боланинг онаси.