Франция ички ишлар вазири Жерар Дарманиннинг айтишича, Парижда ПСЖ ва Барселона жамоаларининг 10 апрель куни бўлиб ўтадиган учрашуви олдидан «Исломий давлат» таҳдидидан сўнг, хусусан, Parc des Princes стадионида хавфсизлик чоралари сезиларли даражада кучайтирилган. Францияда террорчилик таҳдидининг максимал даражаси 25 апрель куни ИШИД баёнотлари фонида ва «Крокус Cити Халл»даги терактдан кейин жорий қилинган эди.
Дарменаннинг айтишича, 10 кун аввал ИШИДнинг спорт майдончаларига ҳужум қилиш чақириғидан кейин стадионлар учун теракт содир этиш хавфи айниқса юқори бўлган. Унинг таъкидлашича, таҳдид ҳар қандай спорт турига таъсир қилиши мумкин, бироқ расмийлар йирик спорт тадбирларини ҳимоя қилишга алоҳида жиддийлик билан қарашади ва хорижий ҳамкорлар билан кўрилган чораларни муҳокама қилишади.
Лондон полицияси 9 апрель оқшомида «Арсенал» ва «Бавария» билан Emirates стадионида бўлиб ўтадиган тўқнашув учун қаттиқ хавфсизлик режасини аллақачон ишлаб чиққанини айтди.
Испания Ички ишлар вазирлиги террорчилик хавфи даражасини максимал беш даражага кўтармаган бўлсада, қўшимча 2000 хавфсизлик кучлари Мадрид полициясига 9 апрель куни «Реал» ва «Манчестер Сити» ва «Атлетико Мадрид» ўртасидаги ўйинларда хавфсизликни таъминлашда ёрдам беришини